Линклар

Мустақиллик байрами арафасида Ўзбекистон қўшни давлатлар билан чегарасини ёпди


Ўзбек-қозоқ чегарасидаги Қоплонбек назорат-ўтказиш маскани.

Ўзбек-қозоқ чегарасидаги Қоплонбек назорат-ўтказиш маскани.

Мустақиллик байрами арафасида Ўзбекистон 22 августдан Қозоғистон билан чегарада кириш ва чиқишга вақтинча чеклов жорий қилди. Бу ҳақда Ўзбекистон нашрлари хабар қилмоқда.

“Новости Узбекистана” нашрининг хабар қилишича, эл орасида “Черняевка” деб аталадиган “Ғишткўприк” чегара масканидан шу кунда ўзбекистонликлар хорижга чиқарилмаяпти, бироқ чет элликлар учун йўл очиқ. Айни пайтда мамлакат ичкарисига фақат ватанига қайтаётган ўзбекистонликлар қўйилаётгани, бошқалар учун кириш тақиқлангани айтилмоқда.

Ўзбекистонга тўйга, азага ёки касал қариндошини кўришга кетаётган ва бу ҳақда таклиф телеграммаларини тақдим этган кишилар бундан мустасно.

Душанбадан бошлаб ўзбек-қирғиз чегарасида ҳам кириш-чиқиш учун вақтинча чеклов жорий қилингани ҳақида Озодлик аввал хабар қилганди.

XS
SM
MD
LG