Линклар

logo-print

Москвада қизалоқни ўлдирган ўзбекистонлик энаганинг ҳибс муддати яна узайтирилди


Гулчеҳра Бобоқулова.

Гулчеҳра Бобоқулова.

Москванинг Пресненск туман суди тўрт яшар қизалоқни ўлдирганликда айбланаётган самарқандлик энага Гулчеҳра Бобоқулованинг ҳибс муддатини 29 октябргача узайтирди. Туман суди матбуот котиби Анастасия Пилина “РИА Новости”га суд терговчи илтимосини қабул қилиб, Бобоқулованинг ҳибс муддатини узайтиришга қарор қилганини билдирган.

Июль ойи охирида мазкур суд Бобоқуловани 29 августгача ҳибсда қолдириш ҳақида қарор чиқарганди.

Ўзбекистонлик Гулчеҳра Бобоқулова шу йил 29 февралида Москванинг “Октябрьское поле” метро бекати олдида қўлида танасидан жудо қилинган ёш бола бошини кўтарган ҳолда ҳибсга олинган эди. Кейинчалик ўлдирилган 4 ёшли қизчага Бобоқулованинг ўзи энагалик қилгани аниқланган. Март ойи бошида Россия Тергов қўмитаси аёлга вояга етмаган болани ўлдирганлик айбловини эълон қилган.

XS
SM
MD
LG