Линклар

Тошкентдан Бухорога 3 соат 20 дақиқада борувчи тезюрар поезд қатнови бошланди


"Афросиëб" поезди 2011 йилда йўлга қўйилган эди.

"Афросиëб" поезди 2011 йилда йўлга қўйилган эди.

Ҳозиргача Тошкент-Самарқанд йўналишида қатнаб келган “Афросиëб” тезюрар поезди 25 август куни биринчи марта Тошкентдан Бухорогача борди.

“Ўзбекистон темир йўллари” ширкати матбуот хизматига кўра¸ 600 километрдан кўпроқ масофани тезюрар поезд 3 соату 20 дақиқада босиб ўтган.

Самарқанддан Бухорогача бўлган 259 километрлик темир йўлини тезюрар поездга мослаш учун жами 400 миллион доллар маблағ сарфланган ва бу лойиҳа ижроси учун 16 ой вақт кетган.

2011 йили Ўзбекистон мустақиллигининг 20 йиллиги арафасида йўлга қўйилган “Афросиëб” поезди Тошкент-Самарқанд ўртасидаги 344 километрлик масофани икки соат ичида босиб ўтаëтган эди.

Эндиликда Тошкент-Бухоро йўналишида қатнай бошлаган тезюрар поездлар Испаниянинг PATENTES TALGO S.L ширкати томонидан ишлаб чиқарилган.

Яқин келажакда Тошкент-Хива йўналишида ҳам тезюрар поезд қатновининг йўлга қўйилиши режаланган.

XS
SM
MD
LG