Линклар

Путин қудаси оиласи Россиядаги энг бой кланлардан бири деб топилди


Кирилл Шамалов Путиннинг қизи экани айтиладиган Катерина Тихонованинг эри.

Кирилл Шамалов Путиннинг қизи экани айтиладиган Катерина Тихонованинг эри.

Forbes журнали Россия президентининг қудаси Шамаловлар оиласини мамлакатдаги энг бадавлат кланлардан бири деб атади. Умумий бойлиги 2¸4 миллиард доллар деб баҳоланган Шамаловлар оиласи Россиядаги бадавлат кланлар рўйхатида тўртинчи ўринга қўйилди.

Путин билан бирга собиқ “Озеро” кооперативи аъзоси бўлган Николай Шамалов “Россия” банки мулкдори ва Путиннинг яқин дўсти ҳисобланади.

Николай Шамаловнинг ўғли Кирилл Путиннинг катта қизи экани айтиладиган Катерина Тихоновага уйланган ва Кирилл Шамалов Россиядаги энг йирик нефт-кимë ширкати ҳисобланган"Сибур" ҳолдинги директорлар кенгаши раисидир. Forbes журнали ҳисобича¸ ўтган бир неча йил давомида Путин куëвининг шахсий бойлиги камида бир миллиард долларга ошган.

АҚШ нашри ҳисоб-китоби бўйича Россиядаги энг бадавлат кланлар рўйхатининг 1-поғонасига Михаил Гуцериев ва унинг қариндошлари қўйилди. Иккинчи ўринга эса Путин яқин дўстларидан саналган Аркадий Ротенберг оиласи¸ учинчиликка эса¸ Алексей и Дмитрий Ананьевлар қўйилди.

Forbes таъкидича¸ 2016 йили Россиядаги ўнта бадавлат оилавий династия бойлиги ўтган йилгига нисбатан 40 фоизга ошган ва камида 25 миллиард долларга етган.

XS
SM
MD
LG