Линклар

Суд ижрочилари авиакомпаниялардан Ўзбекистонга учиш нархини арзонлатишни сўради


Россия бюджетидан суд ҳукми билан депортацияга берилган мигрантларни ватанига қайтариш учун ажратиладиган маблағ қисқариб бормоқда.

Россия бюджетидан суд ҳукми билан депортацияга берилган мигрантларни ватанига қайтариш учун ажратиладиган маблағ қисқариб бормоқда.

Приморск ўлкаси суд ижрочилари бошқармаси авиакомпанияларга мурожаат қилиб¸ суд томонидан депортацияга ҳукм қилинган ўзбекистонликлар учун билет нархини арзонлатишни сўради.

Айтилишича¸ бундай сўров Владивостокдан Тошкентга чартер рейслари йўлга қўйган авиаширкатларга юборилган.

Суд ижрочилари ўзбекистонликлар учун Тошкентга учиш нархининг жуда қимматлиги¸ қолаверса¸ депортацияга ҳукм этилганлар кўп ўзбекларда билет расмийлаштириш учун талаб қилинадиган ҳужжатларнинг йўқлиги депортация ҳукмини ижро этишни мураккаблаштираëтганини айтмоқда.

Приморск суд ижрочиларининг айтишича¸ ўзбекистонлик мигрантлар бюджетга маблағ тушишига қараб¸ ватанига жўнатилмоқда. Биргина ўтган якшанбада¸ хабарларга кўра¸ Владивостокдан 19 нафар ўзбекистонлик депортация қилинган.

Айни пайтда¸ суд ижрочилари ўлкадаги миллий диаспораларни депортацияга ҳукм қилинган ватандошларини¸ масъулиятни зиммасига олган ҳолда¸ вақтинча қарамоғига олишга ҳам чақирди.

Ўтган ҳафта Артëм депортация лагерида сақланаëтган 20 дан ортиқ муҳожир депортациянинг пайсалга солинаëтгани ва лагер шароитининг оғирлигига норозилик тариқасида тўрт кунлик очлик эълон қилди.

XS
SM
MD
LG