Линклар

logo-print

Мираброр Усмонов ўзбек футболчиларини Гимнни суст куйлагани учун танқид қилди


Ўзбекистон Футбол федерацияси президенти Мираброр Усмонов.

Ўзбекистон Футбол федерацияси президенти Мираброр Усмонов.

Ўзбекистон Футбол федерацияси президенти Мираброр Усмонов ўзбек футболчиларини давлат Гимнини қониқарли даражада айта олмагани учун кескин танқид қилди.

Рodrobno.uz нашрининг ёзишича, Мироброр Усмоновга миллий терма жамоа футболчилари ва тренерлари Буркина-Фасо жамоаси билан ўртоқлик учрашувида Гимнни суст айтгани ёқмаган.

“Нега футболчилар Гимнни бу қадар суст айтишди? Улар Гимнни билмас экан, деган таасурат пайдо бўлади. Бабаян (терма жамоанинг бош мураббийси) ҳудди жанозада тургандек бўлди, ҳудди Гимн эмас, дафн маршини чалишаётгандек”, деди Мираброр Усмонов.

Футбол Федерацияси президенти миллий терма жамоалар маркази директори Асқар Толибжоновнинг Гимнни нақадар билишини текширишга кўрсатама берди ҳамда спортчиларни кейинги сафар Гимнни чин юракдан айтишга чақирди.

Буркина –Фасо жамоаси билан ўйин Тошкентда 24 август куни бўлиб ўтган эди. Ўйин 1:0 ҳисобига Ўзбекистон ғалабаси билан якунланган.

XS
SM
MD
LG