Линклар

Россия Сурияда кимёвий қурол қўлланишига йўл қўймаслик борасида АҚШ билан ҳамкорликка тайёр


Россиянинг БМТдаги вакили Виталий Чуркин.

Россиянинг БМТдаги вакили Виталий Чуркин.

Россия БМТ тергови Сурия режими кимёвий қуроллардан фойдаланиб ҳужумлар уюштиргани тасдиқланганини эълон қилгани ортидан Қўшма Штатлар билан ҳамкорлини давом эттиришга тайёр эканини билдирди.

“Биз бундай воқеалар қайтарилмаслиги ва бу каби ҳолатларнинг олдини олиш борасида ҳамкорлик қилишдан манфаатдормиз”, деди Россиянинг БМТдаги вакили Виталий Чуркин пайшанба куни сўзлаган нутқида.

БМТ Хавфсизлик кенгаши томонидан ташкил қилинган тергов гуруҳи ҳисоботида Россия иттифоқчиси бўлган президент Башар Ассадга содиқ кучлар камида икки марта ҳужумлар пайтида газли хлор қўллагани маълум қилинган. Бундан ташқари ҳисоботда “Исломий давлат” гуруҳи ҳам газ қўллагани ҳолатлари аниқлангани билдирилган.

Оқ Уй ва унинг итттифоқчилари кимёвий қурол қўллаганлар жавобгарликка тортилишига ваъда берди.

XS
SM
MD
LG