Линклар

Клинтон Путинни "радикал миллатчиликнинг чўқинтирган отаси" деб атади.


АҚШ президентлигига Демократик партиядан номзод Ҳиллари Клинтон Россия президенти Владимир Путинни "радикал миллатчиликнинг чўқинтирилган отаси" деб атади.

Невадада ирқичилик ва ўта ўнг қанот кучларнинг ҳокимиятга келиш хавфи муаммоларига бағишлаб ўтказилган сайловолди йиғинда чиқиш қилган Клинтон президентликка Республикачилар партияси номзоди Доналд Трампни Путин сиёсатини қўллаб-қувватлашда айблади.

Клинтон фикрига кўра, Трампнинг Қрим аннексиясини тан олиши бунга яққол далилдир.

Демократлар номзоди Трамп ташқи сиёсат ва муҳожирликка оид дастурларини ҳам танқид қилди.

Доналд Трамп АҚШда ноқонуний яшаётан 10 миллиондан кўпроқ муҳожирни депортация қилишга ваъда берган.

Аввалроқ Клинтон сайловолди штаби Трампни Кремл билан алоқа қилишда айблаганди.

XS
SM
MD
LG