Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 18:23

Туркия жануби-шарқида полиция бош қароргоҳига ҳалокатли бомба ҳужуми


Туркия жануби-шарқида полиция бош қароргоҳи олдида машинага ўрнатилган бомбанинг портлаши оқибатида камида 11 полициячи ўлди ва яна 78 киши яраланди.

Портлаш 25 августда Сурия ва Ироқ чегаралари яқинида ва асосан курдлар яшовчи Жизре шаҳарчасида юз берди.

Портлаш натижиасида Жизредаги полиция қароргоҳи кучли шикаст кўрди.

Телевизион тасвирларда шаҳар узра осмонга ўралаётган қалин, қора тутунни кўриш мумкин.

Ҳужум учун масъулиятни ҳозиргача ҳеч ким ўз зиммасига олгани йўқ.

Аммо Анадўли давлат ахборот агентлигининг маълум қилишича, портлаш Курдистон Ишчилар Партияси (ПКК) томонидан содир этилган.

Туркия, Европа Иттифоқи ва Қўшма Штатлар ПККни террорчи ташкилот, деб ҳисоблайди.

Туркия хавфсизлик кучлари ва ПКК жангчилари ўртасидаги тўқнашувлар икки ярим йил сурган оташкесим 2015 йилда бузилиши ортидан яна кучайди.

Икки кун муқаддам Туркия қўшни Сурияда йирик ҳарбий амалиёт бошлаган эди.

Турк расмийларига кўра, ушбу амалиёт "Исломий давлат" ва ҳам ПКК билан алоқаси бўлган Суриядаги қуролли гуруҳларга қарши қаратилган.

XS
SM
MD
LG