Линклар

logo-print

Human Rights Watch Россиядан қримлик фаолни озод этишни талаб қилди


Илми Умеров қанд касалига чалинган

Илми Умеров қанд касалига чалинган

Human Rights Watch (HRW) Россия аннексия қилган Қримда психиатрик клиникага куч билан ётқизилган татар фаолини озод этишни талаб қилди.

26 августда чиқарилган баёнотда HRW Қрим расмийларини Илми Умеровга қўйилган сохта айбловларни олиб ташлаш ва унга зарурий тиббий ёрдам кўрсатишга чақирди.

Қрим татарлари парламенти - мажлис бошлиғининг собиқ ўринбосари Умеров Қримнинг Россия томонидан аннексия қилинганига қарши баёнот бериши ортидан шу йил май ойида айирмачиликда айбланиб ҳибсга олинган эди.

Яқинлари ва адвокатининг айтишича, қанд касалига чалинган 59 ёшли Умеров 18 августдан буён ўз ихтиёрига қарши психиатрик клиникада ушлаб турилипти.

Москвадаги "Мемориал" Инсон ҳақлари маркази Умеров ишини "ноқонуний ва сиёсий важларга асосланган" деб атаган.

XS
SM
MD
LG