Линклар

Франция Олий маъмурий суди мусулмон аёлларнинг авратини беркитувчи буркинида денгиз қирғоқларида чўмилишига қўйилган тақиқни бекор қилди.

Мазкур тақиқ юзасидан Инсон ҳуқуқлари ҳимоя қилиш халқаро лигаси Олий судга шикоят қилган эди.

Ўтган ой бошларида Франциянинг Канн шаҳри соҳилларида аёлларнинг буркини, яъни мусулмон аёлларнинг чўмилиш кийимида кўринишлари тақиқланганди.

Шундан сўнг Франциянинг камида ўттизта шаҳрида шундай тақиқ жорий қилинди. Тақиқни бузганлар 38 евролик жаримага тортилиши айтилди.

Бундай қарор хавфсизлик ҳамда жамоат тартибини сақлаш мақсадида қабул қилингани билдирилди.

Фаолларга кўра, охирги икки ҳафта мобайнида қирғоқда буркинида пайдо бўлгани учун 16 аёл жаримага тортилган.

Буркини исломий шариат қоидаларига мувофиқ аёлнинг авратини ёпувчи чўмилиш либоси ҳисобланади.

Буркини радикал исломчиларнинг бир қанча ҳужумларидан азият кўрган аҳоли орасида ғавғо келтириб чиқариши мумкин, дея унда чўмилиш тақиқлаб қўйилганди.

Франциянинг Ницца шааҳридаги ўтган ойги террор ҳужуми ортидан мамлакатда хавфсизлик чоралари энг юқори даражага кўтарилган.

XS
SM
MD
LG