Линклар

Италиянинг марказий қисмида рўй берган кучли зилзила оқибатида ҳалок бўлганлар хотирасига мамлакатда шанба мотам куни деб эълон қилинган.

Охирги маълумотларга кўра, камида 280 киши ҳалок бўлган, 400 дан ортиқ одам яраланган.

Айни пайтда бошпанасиз қолган минглаб одам вақтинчалик палаткаларга жойлаштирилган.

Италия бош вазири Маттео Ранци зилзиладан энг кўп азият кўрган Аматриче шарида мотам тадбирида қатнашади.

Мазкур шаҳарда икки юздан ортиқ одам зилзила оқибатида ҳалок бўлди.

Шаҳар буткул ер билан яксон бўлди.

6,2 магнитудали зилзила 24 августга ўтар кечаси рўй берганди.

XS
SM
MD
LG