Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 01:21

Москвадаги омборхонадаги ёнғинда камида 17 одам ўлди


Россия пойтахти Москвадаги омборхоналардан бирида рўй берган ёнғинда 17 одам ҳалок бўлди.

Типография махсулотлари сақланадиган омборхонада ҳалок бўлганларнинг аксари МДҲ давлатларидан келган меҳнат мухожирлари экани айтилмоқда.

Ўлганлар орасида ўзбек ватандошлари бор-йўқлиги ҳозирча маълум эмас.

Жасадларнинг шахсларини аниқлаш ишлари давом этмоқда.

Ёнғин сабаблари ўрганилмоқда.

Тахминларга кўра, ёнғин электр симларидаги қисқа туташув ва хавфсизликка риоя этмаганлик оқибатида келиб чиққан.

Терговчилар омборхонага атайлаб ўт қўйилган бўлиши мумкин, деган фаразларни ҳам ўрганмоқда.

XS
SM
MD
LG