Линклар

Толибон Афғонистон жанубидаги Покистон билан чегарадош туманни ишғол этди


Толибон жангарилари Афғонистон жанубидаги Покистон билан чегарадош Пактиё вилоятининг Ёни Хел туманини ишғол этди.

26 август куни толибон жанггарилари афғон хавфсизлик кучлари билан тўқнашувлар ортидан туманга бостириб кирган.

Пактиё вилояти ҳокимининг матбуот вакили Нақибулло Атал туманни толибон ишғол этганини тасдиқлади.

Жаноб Аталга кўра, ҳукумат кучлари толибон жангариларига жиддий қаршилик кўрсатган, жангларда беш ҳукумат аскари ҳалок бўлган.

Пактиё вилоятининг Ёни Хел тумани ҳокими Раҳмон Соламал Афғонистоннинг марказий ҳукумати қўшимча куч жўнатмагани учун туман толибонга бой берилганини айтди.

Жаноб Соламалга кўра, толибон туманни ишғол этгач ҳокимият идорлари ва туман мулозимларининг уйларига ўт қўйган.

Беш кун аввал толибон Афғонистоннинг яна бир стратегик минтақаси Қундуз вилоятининг Хонобод туманини ишғол этган эди.

XS
SM
MD
LG