Линклар

Туркия ИДга қўшилмоқчи бўлган македонияликларни экстрадиция қилди


Туркия-Сурия чегараси

Туркия-Сурия чегараси

Туркия "Исломий давлат" (ИД) гуруҳига қўшилишга урингани учун беш нафар Македония ватандошини экстрадиция қилди.

Македония Ички ишлар вазирлигининг 27 августда маълум қилишича, беш македонияилик Туркия полицияси томонидан икки ҳафта муқаддам Истанбулда ҳибсга олинган.

Уларнинг ёши 18 ва 24 орасидадир.

Вазирликка кўра, Истанбулда ўтказилган рейдда яна бир неча киши қўлга олинган.

Илова қилинишича, Македонияга экстрадиция этилганларга расмий айблов қўйилган.

Македонияда хорижий армиялар ёки қуролли гуруҳларга қўшилиш ноқонунийдир.

Ўтган бир йил давомида Македония 11 кишини ИДга қўшилишга уринишда айблаб жазога тортди ва яна 7 кишига расмий айблов қўйди.

Македония расмийларининг айтишича, Сурия ва Ироқда ИД сафларида жанг қилган 25 нафар Македония ватандоши ҳалок бўлган ва яна эликка яқини ҳамон жанг қилмоқда.

2 миллион аҳолиси бўлган Македониянинг 20 фоиздан кўпроғини мусулмонлар ташкил этади.

XS
SM
MD
LG