Линклар

Тошкент-Андижон йўналишидаги илк поезд Андижонга етиб борди


"Ангрен-Поп" темир йўл туннели

"Ангрен-Поп" темир йўл туннели

Ўзбекистоннинг Фарғона водийсини мамлакат пойтахти билан боғловчи "Тошкент-Андижон" йўловчи поездинининг дастлабкиси Андижонга етиб борди.

Шу муносабат билан Андижон темир йўл вокзалида 27 августда йўловчи поездини кутиб олиш маросими бўлиб ўтди.

Уч йил муқаддам Ўзбекистон президенти қарори билан, "Ангрен – Поп" темир йўлини қуриш бошланганди.

Айни қарорга мувофиқ, узунлиги 123 километрдан зиёд темир йўли, жумладан хитойлик қурувчилар билан биргаликда узунлиги 19,2 километрлик "Қамчиқ" туннели қурилди.

Тошкент-Андижон темир йўл лойиҳаси 2 миллиард долларга баҳоланган.

Қамчиқ орқали темир йўл ишга тушиши Ўзбекистоннинг қўшниларига қарамлигини камайтиради.

XS
SM
MD
LG