Линклар

Россиялик журналист Киевдаги квартирасида ўлик ҳолда топилди


Александр Шчетитин

Александр Шчетитин

Украина Миллий полицияси матбуот хизматининг хабар беришича, 28 август куни россиялик журналист, "Новый регион" агентлигининг асосчиси Александр Шчетитин Киевдаги квартирасида ўлик ҳолда топилди.

Криминал хроникаларни нашр этувчи "Киев оперативный" газетасига кўра, Шчетитинни ўлик ҳолда уни туғилган куни билан табриклагани келган дўстлари топганлар.

Ёнида пистолет билан столда ўтирган ҳолда ўтирган журналист бошида ўқ изи бўлган.

Киевдаги Озодлик украин хизматининг мухбири Владимир Ивахненконинг хабар беришича, терговчилар журналист ўз жонига қасд қилган деган фикрдалар.

Бир кун муқаддам Шчетинин ўз яқинларидан бирига электрон мактуб йўллаб, ўз жонига қасд қилиш ният қилганини билдирган.

"Новый регион" агентлигига 20 йилча муқаддам асос солган журналист ушбу агентликка 2014 йил февралига қадар бош муҳаррирлик қилди.

Кремль сиёсатини танқид қилгани учун Шчетитин Россия ҳукумати босимларига учраган ва ўз вазифасидан истеъфо беришга мажбур бўлганди.

XS
SM
MD
LG