Линклар

Туркманистон президенти Германияга сафарини бошлайди


Туркманистон раҳбарини Германия Канцлери Ангела Меркель қабул қилади. 

Туркманистон раҳбарини Германия Канцлери Ангела Меркель қабул қилади. 

Тукманистон Президенти Гурбангули Бердимуҳамедов 29 август куни Берлинга сафар қилади. Бир кунлик ишчи ташрифи давомида Туркманистон раҳбарини Германия Канцлери Ангела Меркель қабул қилади.

Туркманистон президенти ғарб давлатларига камдан-кам сафар қилади ва инсон ҳуқуқлари ҳимоячилари унинг Меркель даражасида қабул қилиниши фурсатидан бу мамлакатдаги инсон ҳуқуқлари вазиятининг аянчили бўлиб қолаётганига эътибор қаратиш учун фойдаланмоқда.

Ҳюман Райтс Уотч халқаро ташкилоти ташриф арафасида Германия ҳукумати, хусусан канцлер Меркельни учрашув давомида Туркманистонда одамларнинг куч билан олиб кетилиб, бедарак йўқолишларига чек қўйиш ҳамда Озодлик радиоси туркман хизмати мухбири Сапармамет Непесқулиевни қамоқдан озод этиш борасида Бердимуҳамедовга босим ўтказишга чақирди.

Бердимуҳамедовнинг Берлинга ташрифи тўғрисида жума куни ўтказилган матубот анжуманида эълон қилинди. Матбуот анжуманида Германия ҳукумати матбуот котиби Улрике Деммер инсон ҳуқуқлари ҳамда қамоққа ташланган Озодлик мухбири масаласи музокараларда қай шаклда кўтарилишини аввалдан айта олмаслигини баён қилди.

Ташриф давомида икки томон асосан иқтисодий ҳамкорли ва савдо алоқаларига доир масалаларни муҳокама этиши кутилмоқда. Германиянинг Туркманистонда иқтисодий манфаатлари Siemens ширкати ҳамда энергетика соҳасига доир лойиҳалардан иборат.

Бердимуҳамедов сўнгги бор Германияга 2008 йилда келган ва ўшанда ҳам Меркель билан учрашган. Бундан ташқари Меркель 2010 йил Остонада Европада Хавафсизлик ва Ҳамкорлик ташкилотининг саммитида қатнашган чоғида Туркман раҳбари билан учрашган эди.

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG