Линклар

Россиялик кардиохирург Каримовни даволаш учун Тошкентга чақирилганини рад этди


Россиялик кардиохирург, Москвадаги Бакулев номидаги юрак-қон томир касалликлари илмий маркази директори Лео Бокерия Ўзбекистон президенти Ислом Каримовни даволашда иштирок этгани тўғрисдаги хабарларни инкор қилди. Бу ҳақда якшанба куни Интерфакс агентлиги хабар берди.

“Мен ҳозирча бундан бехабарман.Агар таклиф қилишган бўлса, менга айтсалар керак”, деди Бокерия.

Аввалроқ 27 августга ўтар кечаси Ўзбекистон президенти "стационар даволаниш" га ётқизилгани хабар қилинган эди. Шундан сўнг Россия нашрларидан айримлари Бокерия Ислом Каримовни даволаш учун Тошкентга жўнаб кетгани ҳақида хабар тарқатган.

“Лео Бокерия авваллари ҳам бир неча марта (2004 йилдан бошлаб) Ўзбекистонга борган ва Ислом Каримов билан унинг Тошкентдаги резиденциясида учрашган. Биздаги маълумотларга қараганда, профессор Бокерия Ўзбекистон президентининг касаллик тарихи билан яхши таниш”, деб ёзди Фергана ахборот агентлиги 28 август куни.

XS
SM
MD
LG