Линклар

Тошкентда ҳукумат амалдорлари даволанадиган шифохона милиция қуршовига олинди


"Ўзбекистондаги юқори лавозимли амалдорлар даволанадиган ҳукумат стационари бир суткадан кўпроқ вақтдан бери милиция ва махсус хизматлар ходимлари қуршовида қолмоқда", деб хабар берди Regnum ахборот агентлиги якшанба куни.

Мазкур стационар ичида Ўзбекистон президенти даволаниши учун ташкил этилган махсус бўлинма ҳам мавжуд. Regnum агентлигининг ёзишича, Ўзбекистон куч ишлатар тузилмалари раҳбарлари тунни мана шу касалхонада ўткизган.

“Буюк Ипак йўли кўчасида жойлашган стационар атрофига бир неча километр радиусда тўсқилар қўйилган, бу эса автотранспорт ҳаракатида қийинчиликлар пайдо қилмоқда”, деб езади агентлик.

28 август куни Ўзбекистон ҳукумати президент Ислом Каримов "стационар даволаниш" га ётқизилгани ҳақида сўнгги 25 йилда биринчи марта расман хабар берган эди.

XS
SM
MD
LG