Линклар

Мудофаа вазирлиги кейинги 10 йилда 9 минг ҳарбийни уй билан таъминламоқчи


Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги кейинги ўн йил давомида 9 мингдан ортиқ ҳарбийни уй-жой билан таъминлашини маълум қилди.

ЎзАнинг хабар беришича, махсус режа доирасида 2016 йилдан 2025 йилгача ҳар йили камида 900 ҳарбийга янги уй-жой берилади. Бу иш янги кўп қаватли уйларни барпо этиш, мавжуд уй-жой фондини модернизациялаш, янги ҳарбий шаҳарчаларни қуриш ҳисобига амалга оширилади.

Хабарда айтилишича, 2007 йилдан 2015 йилгача 6 мингга яқин ҳарбий уй-жой билан таъминланган.

XS
SM
MD
LG