Линклар

Туркия ҳарбийлари Суриядаги Манбиж шаҳрини ўз назоратига олди


Турк ҳарбийлари.

Турк ҳарбийлари.

Туркия ҳарбийлари ва Суриядаги исёнчиларнинг “Султон Мурод” гуруҳи суриялик курдлар назоратидаги Манбиж шаҳрини эгаллаб олгани ортидан мамлакат шимолида вазият кескинлашди.

Ифрот дарёсининг ғарбий соҳилида жойлашган Манбиж шаҳрини “Демократик кучлар” бирлашмаси, жумладан, суриялик курдлар альянси “Исломий давлат” жанггариларидан озод қилган эди. Бунга АҚШ қўллаб-қувватлови билан олиб борилган 10 кунлик жанглар ортидан эришилган.

Анқара ўтган ҳафтада Суриянинг Туркия билан чегарадош ҳудудларидаги курд қуролли гуруҳларига қарши ҳарбий амалиётларни бошлаганини эълон қилган эди.

Манбиж шаҳри мана шу ҳарбий амалиёт доирасида 28 август куни турк ҳарбийлари ва Суриядаги исёнчиларнинг “Султон Мурод” гуруҳи назоратига ўтган.

XS
SM
MD
LG