Линклар

logo-print

Россия Туркияга чартер рейсларни амалга оширишга қўйилган чекловни бекор қилди


Россия бош вазири Дмитрий Медведев.

Россия бош вазири Дмитрий Медведев.

Россия бош вазири Дмитрий Медведев якшанба куни Туркияга чартер рейсларни амалга оширишни чекловчи қарорни бекор қилди.

Туркияга чартер рейсларни амалга оширишга рухсатнома бериш ваколати эса Росавиацияга юкланди. Медведев имзолаган қарорда Туркияга парвозлар йўловчилар хавфсизлигини таъминлаш бўйича қўшимча чоралар кўрилган ҳолда амалга оширилиши шарт экани таъкидланган.

Россиядан Туркияга чартер рейслари 2015 йилнинг декабрида тўхтатиб қўйилган эди. Бунга турк ҳарбийлари томонидан Россия ҳарбий учоғининг уриб туширилгани ортидан икки давлат ўртасидаги муносабатларнинг совуқлашгани сабаб бўлганди.

Жори йил июнида Туркия президенти Режаб Тоййип Эрдўғон ҳалок бўлган учувчининг оиласидан узр сўраганидан сўнг президент Путин Туркияга сайёҳлик йўлланмаларини сотиш ва чартер рейсларига қўйилган тўсиқларни бекор қилиш ҳақида кўрсатма берган.

XS
SM
MD
LG