Линклар

Қирғизистонда бугун мотам куни эълон қилинди


Бишкекда Москвадаги ёнғинда ҳалок бўлган қирғизистонлик аёллар хотираси ёдланмоқда.

Бишкекда Москвадаги ёнғинда ҳалок бўлган қирғизистонлик аёллар хотираси ёдланмоқда.

Қирғизистонда 29 август мотам куни деб эълон қилинди.

Президент Алмазбек Атамбаев имзолаган Фармонга биноан 29 август куни Қирғизистонда барча кўнгилочар тадбирлар бекор қилинади, мамлакат бўйлаб ва хориждаги элчихоналарда Қирғизистон байроқлари туширилади.

Мотам куни 27 августда Москвада юз берган ёнғинда 14 нафар қирғизистонлик меҳнат муҳожири ва Ўш –Бишкек йўлидаги автоҳалокатда 9 ватандошнинг ҳалок бўлгани муносабати билан эълон қилинди.

Москвадаги ёнғинда ҳалок бўлган муҳожирларнинг барчаси аёллардир ва уларнинг кўпчилиги 20 ёш атрофидаги қизлар бўлган.

Қирғизистон ҳукумати ҳалок бўлганларнинг жасадларини уйларига етказиш учун Москвага махсус самолёт жўнатган. Ҳалок бўлганларнинг оила аъзоларига дафн маросимларини ўтказиш учун керакли моддий кўмак кўрсатилади.

XS
SM
MD
LG