Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 17:26
Russia -- Uzbek President Islam Karimov (R) adjusts the suit of Russian President Vladimir Putin during the Shanghai Cooperation Organization (SCO) summit in Ufa, July 10, 2015
Russia -- Uzbek President Islam Karimov (R) adjusts the suit of Russian President Vladimir Putin during the Shanghai Cooperation Organization (SCO) summit in Ufa, July 10, 2015

Президент Каримов ўлимига қадар сўнгги хабарлар

Президент Каримовнинг кенжа қизи Лола Каримова-Тиллаева ўзининг расмий Instagram саҳифаси орқали отасининг тез шифо топишини сўраб билдирилган тилаклар учун минатдорчилигини билдирди "бу самимий тилаклар отамнинг шифо топишига ёрдам бермоқда, деб ишонаман", деб ёзди Лола Каримова-Тиллаева.

Ушбу жонли-блог орқали Озодлик радиоси ўлимига қадар бир ҳафта давомида мияга қон қуйилиш ташхиси билан тўшакка михланган президент Ислом Каримов ҳақидаги муҳим хабарларни эътиборингизга ҳавола қилди.

20:22 30.8.2016

Каримов номига табриклар келмоқда

Ўзбекистон мустақиллигининг 25 йиллиги муносабати билан Президент Каримов номига АҚШ президенти Барак Обама, Хитой раҳбари Си Цзинпин ва ўнлаб давлат раҳбарларидан табрик хатлари келди.

"Давлатларимиз ўртасидаги ҳамкорлик хавфсизроқ ва демократик истиқбол йўлида яна узоқ йиллар давом этишига умид қиламан", деб ёзилган Обама мактубида.

"Сизга мустаҳкам соғлиқ ва муваффақият тилмайман" дея қутлади Хитой раҳбари.

16:51 30.8.2016

Озодлик манбаларига кўра, 31 август куни Тошкентда ўтиши режаланган расмий мустақиллик тантаналари президент Каримовнинг саломатлиги боис бекор қилинган.

Озодлик радиосининг дипломатик доирасидаги манбасига кўра, аввал 31 августга режалаштирилган тадбирлар 1 сентябрга кўчирилган.

Каримов мустақиллик байрамида яна рақсга тушди
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:03:43 0:00

ВИДЕО: ​Каримовнинг 2015 йилдаги рақси

Мустақиллик байрами 1 сентярб куни халқ сайли сифатида одатдагидай ўтказилади.

Ўтган йиллар давомида президент Каримов 31 август куни уюштириладиган расмий тантаналарда нутқ сўзлаб тадбир сўнгги рақсга ҳам тушиб берарди.

31 август кунга тадбирда ҳукумат аъзолари, дипломатлар ва ВИП меҳмонлар ва уларнинг оила аъзолари иштирок этарди.

Бу гал президент Каримов оғир аҳволда касалхонада қолмоқда ва унинг ўрнига ҳеч ким нутқ сўзлаш масъулиятини олмади.

14:47 30.8.2016

"Ўзбекистон молия вазирлиги Рустам Азимовнинг ҳибсга олингани ҳақидаги мишмишларни инкор қилди"

Бу ҳақда РИА Новости Молия вазирлигидаги манбага таяниб хабар тарқатмоқда.

Uzbekistan - finance minister of Uzbekistan Rustam Azimov
Uzbekistan - finance minister of Uzbekistan Rustam Azimov

Аввалроқ мухолифатга оид нашрлардан бири, шунингдек Россиянинг РЕГНУМ ахборот агентлиги ўз манбаларига таяниб Азимов уй қамоғига олингани ҳақида даво қилиб хабар тарқатди.

10:28 30.8.2016

Розенблюм: Ҳар қандай шароитда ҳам Ўзбекистон билан ҳамкорлик давом этади

Дэниэл Розенблюм.
Дэниэл Розенблюм.

АҚШ Давлат котиби ёрдамчисининг ўринбосари Дэниэл Розенблюм душанба куни Россиянинг қатор нашрларида Ўзбекистон президенти Ислом Каримов ўлими ҳақида пайдо бўлган хабарлар юзасидан изоҳ берди.

Америкалик дипломатга кўра, Ўзбекистон билан ҳамкорлик масаласи ўта муҳим бўлиб, нима бўлишидан қатъий назар, бу ҳамкорлик давом этади.

“Ҳозир бизнинг қўлимизда фақат расмий маълумотгина бор. Биз президентнинг тезроқ соғайиб кетишини тилаймиз ва бунга умид қиламиз. Биз бу борада тахминлар қуришни истамаймиз”, деди Розенблюм Америка овози радиосининг “Ислом Каримовдан кейин нима бўлади?” деган саволига жавобан.

АҚШ Ўзбекистоннинг мустақиллиги ва суверенитетини дастаклашини урғулаган америкалик дипломат ҳар қандай вазиятда ҳам Вашингтон ва Тошкент алоқалари ўзгармаслигини айтган.

Давомини ўқинг

XS
SM
MD
LG