Линклар

Германияда 16 яшар қиз террорчиликда айбланмоқда


Германия прокуратураси 16 ёшли қизга қотилликка уринганлик ва террор ташкилотини қўллаганлик бўйича расман айблов эълон қилди. Немис расмийларига кўра, Сафья С. исмли қиз шу йил февраль ойида Ҳанноверда полициячига пичоқ билан жиддий тан жароҳати етказган пайтда “Исломий давлат” гуруҳи номидан ҳаракат қилган. Бир вақтнинг ўзида ҳам Германия, ҳам Марокаш ватандоши бўлган бу қиз воқеа жойида ҳибсга олинганди.

Прокуратура тахминича, Сафья С. январь ойида Истанбулга бориб, у ерда Германияда ҳужум уюштириш бўйича ИДдан кўрсатма олган. Германияга қайтгач, у экстремистлар билан Интернет орқали алоқага чиққан ва ҳужумни режалаштириш бўйича улардан ёрдам сўраган. Келиб чиқиши Суриядан бўлган 19 ёшли германиялик йигитга ҳам жиноятни олдини олишга уринмагани бўйича айблов эълон қилинган. Ҳозир ҳибсда бўлган Муҳаммад Ҳасан К. Сафьянинг Германияда ҳужум уюштиришни режалаётганини билган.

XS
SM
MD
LG