Линклар

АҚШ Суриянинг Манбижида турклар ва курдлар тўқнашувини қораламоқда


Манбиж кўчаларидан бирида юрган Сурия демократик кучлари жангчиларидан бири, 2016 йил 7 августи.

Манбиж кўчаларидан бирида юрган Сурия демократик кучлари жангчиларидан бири, 2016 йил 7 августи.

АҚШ расмийлари Сурия шимолида турк аскарлари ва Вашингтон томонидан дастакланаётган суриялик курдлар ўртасидаги тўқнашувларни “қабул қилиб бўлмас ҳол”, деб атамоқда. Аввалроқ журналистлар Туркия армияси ва Анқара томонидан дастакланаётган исёнчи гуруҳлар Манбиж шаҳри атрофида курд кўнгиллиларига қарши жанговар ҳаракатларни олиб бораётгани ҳақида хабар қилгандилар. Фирот дарёсининг ғарбий соҳилида жойлашган бу шаҳар икки ҳафта муқаддам курдлар томонидан ишғол этилганди.

Вашингтон курдларга кўмаклашаётган америкалик ҳарбийлар турк-курд тўқнашувида иштирок этмаётганини билдирди. АҚШ расмийлари Қўшма Штатларнинг Сурия шимолида турк ҳарбийларигадастаги фақат “Исломий давлат” гуруҳига қарши амалиётларгагина тегишли эканини урғуламоқда. Аввалроқ Анқара ҳам, Вашингтон ҳам курд жангариларини улар Фирот дарёси шарқий қирғоғига ўтиб кетишлари лозимлиги ҳақида огоҳлантирган.

Кейинроқ Манбижга қўшимча курд кўнгиллилари кетаётгани ҳақида хабарлар пайдо бўлган. 29 август куни Редур Залил Манбижда курд позициялари мустаҳкамлангани ҳақидаги хабарни рад этди. 24 август куни у курдлар ўз ҳудудида эканини, улар Фирот дарёси ортига ўтиб кетмасликларини билдирганди.

XS
SM
MD
LG