Линклар

logo-print

Эрдўғон: Турк ҳарбийларининг Суриядаги амалиёти давом этади


Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон.

Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон.

“Исломий давлат” гуруҳи ва курд кўнгиллилари Туркия ватандошларига хавф туғдирмай қўйгунича Анқара Суриядаги ҳарбий амалиётларни давом эттираверади. Бу ҳақда Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон билдирди.

29 август куни АҚШ турк қўшинларининг Сурия шимолида курд жангарилари билан тўқнашувини “йўл қўйиб бўлмас ҳол” деб атаганди.

Оқ уйдан билдиришларича, АҚШ президенти Барак Обама бу масалани туркиялик ҳамкасби билан 4 сентябрь куни - “Катта йигирмалик” саммити олдидан муҳокама қилади.

Ўтган ҳафта турк қўшинлари Сурия чегарасидан ўтиб, Анқара “террорчи” деб атайдиган курд жангарилари билан тўқнашувга киришган. Турк ҳарбийлари Сурия Озодлик армияси билан биргаликда “Исломий давлат” гуруҳини Жараблус шаҳридан сиқиб чиқарган ҳамда эндиликда АҚШ томонидан дастакланаётган Сурия демократик кучлари позицияларига зарба бермоқда. Бу гуруҳда курдлар кўпчиликни ташкил қилади.

XS
SM
MD
LG