Линклар

Бишкекдаги Хитой элчихонасида портлаш содир бўлди


Хитойнинг Бишкекдаги элчихонаси олдида турган қирғиз милиционери.

Хитойнинг Бишкекдаги элчихонаси олдида турган қирғиз милиционери.

Хитойнинг Қирғизистондаги элчихонаси ҳудудида портлаш содир бўлди.

Норасмий маълумотларга кўра, элчихона дарвозасига бориб урилган автомашина портлаган.

Қирғизистон Фавқулодда вазиятлар вазирлиги тарқатган дастлабки маълумотларга кўра, ҳодиса чоғида бир киши нобуд бўлган, уч киши жабрланган.

Қирғизистон Ички ишлар вазирлиги ўз ходимлари воқеа жойига жўнаб кетганини, тафсилотлар кейинроқ маълум қилинишини билдирди.

Гувоҳлар портлаш туфайли яқиндаги уйлар деразалари зириллаб кетганини айтмоқдалар.

XS
SM
MD
LG