Линклар

Юздан зиёд россиялик спортчи Паралимпиадада қатнашиш учун ариза топширди


Юздан зиёд россиялик спортчи Рио-де Жанейрода келаси ойда бошланадиган Паралимпиада ўйинларида қатнашишга ариза топширган.

Бу ҳақда Россия Паралимпиада қўмитаси сешанба куни маълум қилди.

7 август куни Халқаро Паралимпиада қўмитаси допинг можароси сабаб россиялик спортчиларни паралимпиада мусобоқаларига қўймаслик ҳақида қарор чиқарган эди.

Россия томони Халқаро паралимпиада қўмитасини россиялик спортчилар ҳақ-ҳуқуқларини топтаганликда айбламоқда.

XS
SM
MD
LG