Линклар

Тошкентда 31 август кунги мустақиллик тантаналари бекор қилинди


31 август куни Тошкентда президент Ислом Каримов иштирокида ўтиши режаланган расмий мустақиллик тантаналари бекор қилинган.

Расмий тантаналарнинг қолдирилишининг миясига қон қуйилиши ташхиси билан шифохонага ётқизилган 78 ёшли Ислом Каримовнинг аҳволи янада оғирлашгани билан боғлиқлиги тахмин қилинмоқда.

Ўзбекистон маданият ва спорт вазирлиги мулозимлари 1 сентябрь куни пойтахт Тошкент ва вилоят марказларида халқ сайиллари режага мувофиқ ўтказилишини билдирди.

Айни пайтда Ўзбекистоннинг айрим вилоят марказларида Мустақилликнинг 25 йиллигига бағишланган расмий байрам тадбирлар 29 август куни бўлиб ўтди.

Хоразм вилоятининг Урганч шаҳрида кечаги байрам тадбирларининг ҳар йилгидан ҳам дабдабалироқ ўтгани айтилмоқда.

XS
SM
MD
LG