Линклар

Шошилинч хабар
25 апрел 2024, Тошкент вақти: 13:19

Москвадаги ёнғин: Қирғизистонликлар ўт ўчирувчилар ва қутқарувчилар ишидан норози

Россия пойтахти Москвада жойлашган типография маҳсулотлари сақланадиган омборхонада 27 август куни келиб чиққан ёнғин оқибатида 17 одам ҳалок бўлди.

Россия Фавқулодда вазиятлар вазирлиги тарватган маълумотга кўра, ёнғин қурбонларининг аксари шу омборхонада ишлаган қирғизистонлик меҳнат муҳожирларидир. Омон қолган Қирғизистон фуқаролари Россия Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ишидан норози эканлигини билдиришди. Улар бу ҳақда журналистларга хабар бердилар.

Ёнғинга гувоҳ бўлганларнинг айтишича, ўт ўчирувчилар ёнғин билан курашишни ҳамда иморат ичида қолган одамларни озод қилишни дарҳол бошлмаган. Бир неча одамни қутқарувчилар эмас, балки омборхонада ишчилари қутқариб қолган.

Гувоҳларнинг бири Фавқулодда вазиятлар вазирлиги тезкорлик билан чора кўрганида, ёнғинни ўз вақтида ўчириш ва қурбон бўлганларни қутқариб қолиш мумкин бўлган бўлар эди, дея таъкидлади.

“Ўт ўчирувчи машиналар 15 дақиқадан кейин келди. Улар нима қилиш ҳақида ўйлар эканлар, бизнинг йигитларимиз одамларни қутқариб қолди. Сўнгра шаҳар турғунларидан бири келиб, содир бўлаётган ҳодисаларни видеога ёзиб олишни, Россия МЧСи қандай ишлашини ҳамма кўриши кераклигини айтди”, деди гувоҳ.

Россия Фавқулодда вазиятлар вазирлигидан олинган маълумотларга кўра, ёнғинни иморатнинг биринчи қаватидаги кундузги лампа келтириб чиқарган. Лампа ёрилиб кетган, чиққан учқунлардан эса тез ёнувчи материалдан ясалган шип ёниб кетган. Олов тез суратда тарқалган. Ҳалок бўлганларнинг барчаси тўртинчи қаватда жойлашган кийиниш хонасида бўлган. Ёнҳин смена алмашиши пайтида содир бўлган. Ишчилар иморатни тарк этишга улгурмай, кийиниш хонасида ёнғин тутунига димиқиб ҳалок бўлган.

Эслатиб ўтамиз, ёнғин 17 киши умрига зомин бўлди. Қирғизистин Ташқи ишлар вазирлигидан олинган маълумотларга кўра, ҳалок бўлганларнинг 14 нафари Қирғизистон фуқаросидир.

Россия пойтахти Москвада жойлашган типография маҳсулотлари сақланадиган омборхонада 27 август куни келиб чиққан ёнғин оқибатида 17 одам ҳалок бўлди. Россия Фавқулодда вазиятлар вазирлиги тарватган маълумотга кўра, ёнғин қурбонларининг аксари шу омборхонада ишлаган қирғизистонлик меҳнат муҳожирларидир. Омон қолган Қирғизистон фуқаролари Россия Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ишидан норози эканлигини билдиришди. Улар бу ҳақда журналистларга хабар бердилар.

XS
SM
MD
LG