Линклар

Ўзбекистон паралимпиячилари Бразилияга жўнаб кетди


Паралимпия ўйинларидан бирида олинган сурат.

Паралимпия ўйинларидан бирида олинган сурат.

Сешанба куни Ўзбекистон паралимпия терма жамоаси Рио де Жанейрода 7 сентябрдан 18 сентябргача бўлиб ўтадиган Ёзги Паралимпия ўйинларида иштирок этиш учун жўнаб кетди.

Хабарда айтилишича, терма жамоа таркиби 32 спортчидан иборат. Улар спортнинг 5 тури, яъни дзюдо, енгил атлетика, сувда сузиш, ўқ отиш ва пауэрлифтинг бўйича ўтказиладиган мусобақаларда иштирок этади.

Паралимпиадада спортнинг 22 тури бўйича 528 комплект медаль ўйналади.

Бунгача Рио де Жанейрода ўтказилган Ёзги Олимпиада ўйинларида ўзбек спортчилари 13 медальни қўлга киритган эди. Бу медаллардан 4 таси олтин, 2 таси кумуш, 7таси бронзадир.

XS
SM
MD
LG