Линклар

Сочида депортация қилинишини кутаётган муҳожирлар очлик эълон қилди


Муҳожирларни депортация қилиш маркази ётоқхонаси.

Муҳожирларни депортация қилиш маркази ётоқхонаси.

Россиянинг Сочи шаҳридаги муҳожирлар марказида сешанба куни юздан ортиқ одам очлик эълон қилди. Очлик эълон қилганлар марказда озиқ-овқат таъминоти яхши эмаслигидан ва антисанитариядан шикоят қилмоқда.

Бу ерда Россияда юриш-туриш қоидаларини бузгани учун ўз мамлакатига депортация қилинишини кутаётган меҳнат муҳожирлари сақланади. Хабарларга қараганда, Федерал Миграция хизматининг бу ваколати Ички ишлар вазирлигига олиб берилганидан сўнг, депортация қилиш жараёни жуда узоқ вақтга чўзилиб кетмоқда.

Муҳожирларга марказини тарк этиш тақиқланади, шунинг учун ҳам ўз ҳисобидан ватанларига қайтишни истаган муҳожирлар ҳам аэропортга чиқарилмайди.

Сочи яқинидаги Вардан қишлоғида ташкил этилган мазкур марказ 2013 йилдан бери фаолият кўрсатиб келади.

XS
SM
MD
LG