Линклар

logo-print

Қирғизистонда бугунг мустақиллик куни тантанали нишонланмоқда.

Бундан 25 йил муқаддам, 1991 йилнинг 31 августида Қирғизистон Республикаси Олий Кенгаши Мустақиллик декларациясини қабул қилган эди.

Қирғизистонда мустақилликнинг 25 йиллиги катта тантана билан нишонланиши режалаштирилган. Президент Алмазбек Атамбаев Бишкекдаги Ала Тоо бош майдонида ватандошларни байрам билан табриклайди, шундан сўнг ҳарбий парад бўлиб ўтади.

Ҳарбий парадда 1373 аскар, 20 бронетехника, 20 артилерия тизими, 27та ҳарбий автомашина, 14та ҳаво ҳужумидан мудофаа тизими ва 5та ҳарбий учоқ иштирок этади.

Бундан ташқари мамлакат шаҳар ва қишлоқларида халқ сайиллари ўтказилади.

XS
SM
MD
LG