Линклар

"Исломий давлат" матбуот котиби ва қўмондони ўлдирилди


Абу Муҳаммад ал Аднаний.

Абу Муҳаммад ал Аднаний.

"Исломий давлат" гуруҳи матбуот котиби ва қўмондонларидан бири Абу Муҳаммад ал Аднаний Сурия шимолида ўлгани ҳақида гуруҳ мафкурасини тарғиб қилувчи сайтлардан бири хабар тарқатди.

Amaq агентлигининг 30 август куни “ҳарбий манбага таяниб” хабар беришича, Аднаний “Ҳалабни қўлга киритиш учун олиб борилгаётган жангларни видеотасвирга тушираётган пайтда ҳалок бўлган”. Бу ҳабарда бошқа тафсилотлар айтилмаган.

АҚШ ҳарбийларининг билдиришича, “Исломий давлат” гуруҳи сўнгги икки ҳафта ичида, жумладан, Ҳалаб вилоятида қатор мағлубиятларга учради. Ўтган ҳафта Сурия қуролли мухолифати Жараблус шаҳрини “Исломий гуруҳ” жанггариларидан тозалади.

XS
SM
MD
LG