Линклар

АҚШ ИДга қўшилган тожик полковниги тўғрисидаги маълумот учун 3 миллион доллар ваъда қилмоқда


Гулмурод Ҳалимов.

Гулмурод Ҳалимов.

Қўшма Штатлар ўтган йили “Исломий давлат” сафига қўшилган тожик полковниги Гулмурод Ҳалимов тўғрисидаги маълумот учун 3 миллион доллар пул мукофоти таклиф қилмоқда.

АҚШ Давлат департаменти расмийси Курт Райс сешанба куни Вашингтон Ҳалимов “Исломий давлат” гуруҳининг энг асосий аъзоларидлан бири деб ҳисоблашини айтди.

Душанбедаги АҚШ элчихонасига йиғилган журналистларга телефон орқали интервью берган Райс, Ҳалимов тўғрисидаги ахборотни Қўшма Штатларнинг исталган давлатдаги элчихонасида ёки электрон почтасида қолдириш мумкин эканини таъкидлади.

Тожикистон милицияси махсус отрядининг собиқ қўмондони Ҳалимов 2015 йилнинг апрелида "Исломий давлат"га қўлишлгани хабар қилинган. Тождикистон ҳукумати Ҳалимов Суриядаги жангларда икки марта ярадор бўлганини маълум қилган.

XS
SM
MD
LG