Линклар

Ислом Каримовнинг тақдири жамоатчиликка мавҳум бўлиб қолмоқда


Ўзбекистон президенти Ислом Каримовнинг тақдири у ҳақда тарқатилаётган бир-бирига зид хабарлар фонида ҳамон жамоатчилик учун мавҳум бўлиб қолмоқда.

30 август куни Фарғона ахборот агентлиги исми очиқланмаган манбаларга таяниб, унинг вафот этгани ҳақида хабар берди. Россиянинг Интерфакс агентлиги эса бу хабарни икнор этиб, Ислом Каримовнинг ҳаёт экани тўғрисида маълумот тарқатди.

Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков 30 август куни Кремль бу борада ҳеч қандай маълумотларга эга эмаслигини айтди ва Москванинг Ўзбекистон президенти саломатлиги юзасидан шарҳ бериши маъқул бўлмаслигини билдирди.

Ўзбекистон ҳукумати 28 август куни Ислом Каримов стационар даволанишга ётқизилгани ҳақида хабар берган эди. Кейинроқ президентнинг қизи Лола Каримова-Тиллаева Instagram саҳифасида отаси инсульт бўлганини ёзган.

XS
SM
MD
LG