Линклар

Ўзбекистонга чет эл валютасини олиб кириш ва мамлакатдан олиб чиқиш тартибига ўзгартиш киритилди


Бу ҳақда хабар қилган Марказий банк ва Давлат божхона қўмитаси қарорига мувофиқ, Ўзбекистон Республикасига жисмоний шахслар томонидан нақд чет эл валютасини олиб кириш ҳамда мамлакатдан олиб чиқиш тартибига ўзгартириш киритилди.

Ҳозирда Ўзбекистон ҳудудига барча тоифадаги шахслар томонидан нақд чет эл валютаси олиб кирилишига чеклов йўқ, бунинг учун фақат ёзма декларация тўлдирилади.

5 минг АҚШ доллари ёки унинг қийматига тенг миқдордаги бошқа хорижий валюта мажбурий тариқада божхона декларацияси билан ўтказилади. Ушбу суммадан юқори валютани олиб кириш учун эса божхона идоралари томонидан ТС-28 шаклидаги гувоҳнома тақдим этилгач рухсат берилади.

Киритилган ўзгаришлар туфайли мазкур чеклов ва ТС-28 шакли бекор қилинади. Яъни, Ўзбекистонга хорижий валютани олиб киришда декларация тўлдириш тартиби сақлаб қолинади, лекин ТС-28 шакли тақдим этилмайди. Ушбу ўзгаришлар хорижий валютанинг мамлакатдан олиб чиқилишига ҳам тааллуқли эканлиги тўғрисида хабар қилинди.

XS
SM
MD
LG