Линклар

Шошилинч хабар
02 май 2024, Тошкент вақти: 02:46

Каримов ўрнига Мирзиёев “Мустақиллик ва эзгулик” монументига гулчамбар қўйди


Ўзбекистон бош вазири Шавкат Мирзиёев
Ўзбекистон бош вазири Шавкат Мирзиёев

Ўзбекистон бош вазири Шавкат Мирзиёев ва парламент палаталари вакиллари 31 август куни эрталаб Тошкентдаги Мустақиллик майдонидаги “Мустақиллик ва эзгулик” монументига гул қўйиш маросимида қатнашди. Айни пайтда Тошкентнинг Алишер Навоий боғида ўтказилиши режалаштирилган расмий тантаналар ҳам 1 сентябрь кунига белгиланган мушакбозлик ҳам қолдирилган.

Россиянинг Спутник агентлиги хабарига кўра, Тошкентнинг Мустақиллик майдонидаги гулчамбар қўйиш тадбирида Ўзбекистон бош вазири билан бирга мамлакат парламентининг иккала палатаси спикерлари ҳам иштирок этган.

Ўзбекистоннинг расмий ЎзА агентлиги хабарида эса айрим ҳукумат раҳбарлари Тошкентдаги "Мустақиллик ва эзгулик" монументига гул қўйгани ҳақида билдирилган, лекин бош вазир Шавкат Мирзиёев ёки бошқа ҳукумат мулозимининг номи келтирилмаган.

Ўзбекистондаги kun.uz нашри эълон қилган "Мустақиллик ва эзгулик монументи" пойига тантанали равишда гул қўйиш маросими фотосуратларида ҳам бош вазир Мирзиёев кўринмади.

Ўзбек расмий хабарларида Мирзиёев номи тилга олинмади.
Ўзбек расмий хабарларида Мирзиёев номи тилга олинмади.

Ўтган йиллар давомида президент Ислом Каримов 31 август куни Мустақиллик майдонига бориб, “Мустақиллик ва эзгулик” монументи супасига гулчамбар қўяр ва маҳаллий журналистлар олдида гапирар эди.

Каримовнинг саломатлиги боис бу йилги байрам тадбирларига ўзгартиш киритилган.

Байрамни ўтказиш штаби мулозимларининг Интерфакс агентлигига билдиришича, Ўзбекистон мустақиллигининг 25 йиллигига бағишланган Тошкентнинг Алишер Навоий боғида ўтказилиши режалаштирилган расмий тантаналар қолдирилган.

Лекин, 1 сентябрь куни Тошкент ва вилоят марказларида халқ сайллари одатдагидай ўтказилади.

Спутник агентлигига кўра, 1 сентябрь кунги байрам тадбирларида Ўзбекистон бош вазири Шавкат Мирзиёевнинг маъруза қилиши кутиляпти.

Айни пайтда, Тошкент шаҳрида 1 сентябрь оқшомига белгиланган мушакбозлик бекор қилинган.

Тошкент шаҳар ҳокимияти мулозимлари шаҳарда ўтказиладиган Ўзбекистон ва Сурия ўртасида ўтказиладиган футбол ўйинига ҳалақит бермаслик мақсадида бекор қилинганини айтишмоқда.

Ўзбекистонлик мустақил журналист Алексей Волосевич AsiaTerra нашридаги блогида ёзишича Тошкентда одатдагидай кун ҳукм сураётгани ҳақда ёзди.

- Шаҳарда милиция кучайтирилгани белгиларини кўрмайсиз. Патруллар ғойиб бўлишган, афтидан қўриқланиши керак бўлган ҳеч ким йўқ, - дейди Волосевич.

Ўтган йиллар давомида президент Каримов 31 август куни уюштириладиган расмий тантаналарда нутқ сўзлаб тадбир сўнгги рақсга ҳам тушиб берарди.

Тадбирда ҳукумат аъзолари, дипломатлар ва олий мартабали меҳмонлар ва уларнинг оила аъзолари иштирок этарди.

XS
SM
MD
LG