Линклар

logo-print

Россиядан Ўзбекистонга пул жўнатмалари 1 йилда қарийб 50%га қисқариб кетди


Россия Марказий банкига кўра, 2015 йили ўзбекистонлик жисмоний шахслар Россиядан $3,06 млрд пул жўнатган. Бу 2014 йилги кўрсаткичдан 46%, 2013 йилги кўрсаткичдан 54%га камдир.

Жорий йилда ҳам Россиядан Ўзбекистонга пул жўнатмалари ҳажми қисқаришда давом этгани ва қисқариш икки баробарни ташкил қилиб, 378 миллион долларга тушгани хабар қилинди.

Европа реконструкция ва ривожланиш банкининг прогноз қилишича, Ўзбекистонда иқтисодий ўсиш суръати 2016 йилда ўтган йилги 8 % дан 6,5%га тушади. Бунинг сабаби банкка кўра, Россиядан пул жўнатмалари ҳажми қисқариб кетганидир.

XS
SM
MD
LG