Линклар

Bellingcat:Украинадаги жангларда Россиянинг ўн минглаб ҳарбийси иштирок этган бўлиши мумкин


Украина шарқидаги қуролли тўқнашувларда россиялик минглаб ҳарбий хизматчи иштирок этган ва бунинг учун давлатнинг орден-медаллари билан тақдирланган. Бу хулоса суриштирув журналистикаси вакиллари билан ҳамкорлик қилиш учун очилган Bellingcat сайти ўтказган тадқиқот маҳсулидир.

“Россиянинг Украинадаги уруши: хоинлик рақамларда ва медалларда”, деб аталган ҳисобот турли манбалардан олинган маълумотлар, хусусан, суратлари 2014 йилдан 2016 йилгача ижтимоий тармоқларда эълон қилинган медаллар номерларини таҳлил қилиш асосида тузилган.

Ҳисобот муаллифларига кўра, Украина шарқидаги ҳарбий ҳаракатларда Россия Қуролли кучларининг ўн минглаб хизматчиси иштирок этган бўлиши мумкин. Чунки мантиққа кўра, ҳар бир жангчи ҳам мукофотланмаган бўлиши мумкин.

Россия президенти Донбассда россиялик ҳарбийлар йўқлиги тўғрисида бир неча бор баёнот берган.

XS
SM
MD
LG