Линклар

Бразилия: Дилма Русеф сенат томонидан лавозимидан олинди


Дилма Русеф.

Дилма Русеф.

Бразилия сенати бюджет билан боғлиқ манипуляцияда гумонланган мамлакат президенти Дилма Русефни лавозимидан четлатиш учун овоз берди. Президент импичменти учун 61 сенатор ёқлаб овоз берган, сенаторларнинг 20 нафари эса бунга қарши чиққан.

Бразилияни 13 йил бошқарган Русеф сенатдаги овоз беришдан кейин Твиттердаги ўз саҳифасида: “Бугун орасида кўпчилиги коррупцияга чалинган 61 эркакнинг 54 миллион бразилиялик овозини ахлатга отган кундир”, деб ёзди.

Русефнинг муддати тугайдиган 2018 йилгача Бразилияда Мишел Темер президентлик вазифасини вақтинча бажариб туради.

Русеф ваколатлари у давлат маблағларини бир бюджетдан иккинчи бюджетга жилдирганликда айбланганидан кейин май ойида тўхтатилганди. Бразилия қонунчилигида бундай ҳаракат тақиқланган. Русефнинг мухолифлари шу тариқа президент 2014 йилда қайта сайланишини таъминлаш учун оммабоп ижтимоий дастурлар бюджети танқислигини яширишга уринганлигини билдирмоқдалар.

Русеф эса ўз импичменти кўплаб сиёсатчиларга коррупцияда айблов билдирилган текширувдан кейин содир бўлганини урғуламоқда.

XS
SM
MD
LG