Линклар

Клинтон киберҳужум қилганларни ҳақиқий ҳужумчилардай жазолашни ваъда қилмоқда


Демократлар партиясидан АҚШ президенти лавозимига Ҳиллари Клинтон.

Демократлар партиясидан АҚШ президенти лавозимига Ҳиллари Клинтон.

Демократлар партиясидан АҚШ президенти лавозимига Ҳиллари Клинтон, агар президент этиб сайланиб қолгудек бўлса, киберҳужумларни бошқа ҳар қандай воситалар билан ҳужум каби баҳолашга ваъда қилди.

Associated Press агентлигининг хабар қилишича, Оҳайо штатида фахрийлар олдида чиқиш қилган Клинтон хоним Россияни демократларга қарши уюштирилган хакерлик ҳужумларига алоқадорликда айблади. Унга кўра, АҚШ киберфазода ўзини тутиш бўйича янги тартиб-қоидаларни белгилаб олиши керак.

Ёз мавсуми бошида номаълум хакерлар Аризона ва Иллинойс штатларида сайловчиларни қайдга олиш компьютер тизимини бузганлар. Ҳодиса туфайли юз минглаб сайловчига оид маълумотлар хавф остида қолган.

АҚШ махсус хизматлари бу ҳужумга россиялик хакерлар алоқадорлигини истисно қилмаяпти.

Июль ойида Демократлар партияси миллий қўмитаси почта серверлари ҳужумга учраган. Клинтоннинг сайловолди штаби бу ҳужум учун масъулиятни Россияга юклаган. Москва бу айбловларни рад этган.

XS
SM
MD
LG