Линклар

Қирғизистон: Муваққат ҳукумат аъзолари президент Атамбаевдан узр сўрашни талаб қилмоқда


Қирғизистон Муваққат ҳукумати аъзолари Роза Ўтунбаева, Ўмурбек Текебаев, Темир Сариев ва Исмоил Исақов, Бишкек, 2010 йил 8 апрели.

Қирғизистон Муваққат ҳукумати аъзолари Роза Ўтунбаева, Ўмурбек Текебаев, Темир Сариев ва Исмоил Исақов, Бишкек, 2010 йил 8 апрели.

2010 йилдаги инқилобдан кейин Қирғизистонни бир муддат идора қилган Муваққат ҳукуматнинг собиқ аъзолари мамлакат президенти Алмазбек Атамбаевнинг 31 август куни Мустақиллик байрами муносабати билан сўзлаган нутқига оид баёнот бердилар. Кечаги нутқида Атамбаев Муваққат ҳукуматни танқид қилган, жумладан, собиқ муваққат президент Роза Ўтунбаева ўша пайтдаги “хаос” учун масъул эканини айтганди.

Атамбаевнинг собиқ сафдошлари баёнотида 2010 йил июнида ўтказилган референдум жараёни ва юқори давлат лавозими – ўтиш даври президенти лавозимининг жорий этилишида “ҳеч қанақа фокус” бўлмагани қайд этилган. Муваққат ҳукуматнинг собиқ аъзолари “президент Атамбаевнинг ўзини давлат раҳбари лавозимига қўлидан етаклаб олиб келган собиқ президент Роза Ўтунбаевага қарши андишасизларча ҳамласидан ғазабда” эканларини баён қилганлар. Уларга кўра, Ўтунбаева 2010 йилги парламент сайлови ва 2011 йилги президент сайловини тоза ўтказишга муваффақ бўлган.

Муваққат ҳукумат собиқ аъзолари Қирғизистоннинг учинчи президенти Роза Исақовнанинг обрў-эътиборини қатъият билан ҳимоя қилиш ниятида эканларини ва президент Атамбаевдан кечирим сўрашни талаб қилишларини билдирганлар.

Баёнотда улар 2010 йил апрелида масъулиятни ўз зиммаларига олганлари ҳамда ўша алғов-далғов замонда барқарорликка эришиш учун қабул қилинган ва амалга оширилган қарор ва ҳаракатлари учун жавоб беришга тайёр эканлари урғуланади.

XS
SM
MD
LG