Линклар

Меркель террорчиликнинг кучайишини қочқинлар билан боғламасликка чақирди


Германия канцлери Ангела Меркель.

Германия канцлери Ангела Меркель.

Германия канцлери Ангела Меркель ўз мамлакатида исломчилар томонидан яқинда амалга оширилган ҳужумлар қочқинлар оқими билан боғлиқ эмаслигини билдирди. Sueddeutsche Zeitung газетасига берган интервьюсида Меркель террорчилик Германияда миграцион бўҳрондан аввал ҳам бўлганини қайд этди.

Канцлер хоним миграцион сиёсатда хатоларга йўл қўйилганини эътироф этди. Унга кўра, муҳожирлар бўйича умумевропа ислоҳоти бундан ҳатто 10 йил аввал зарур бўлган. Меркель Шенген ҳудуди ташқи чегараларини қўриқлаш муҳимлигига ҳам урғу берди.

2015 йили Яқин ва Ўрта Шарқ ҳамда Африкадан бўлган миллиондан ортиқроқ одам Германиядан бошпана сўраган. Германия ҳукумати шу йил июлида қочқинлар томонидан амалга оширилган ҳужумлардан кейин “очиқ эшиклар сиёсати” учун танқидларга нишон бўлган. Канцлер Меркель бу ҳужумларни қоралаган, бироқ миграция сиёсатини ўзгартиришдан бош тортган.

XS
SM
MD
LG