Линклар

Керри: Покистонлик экстремистлар жануб-шарқий Осиёда тинчлик ўрнатилишига тўсқинлик қилмоқда


АҚШ Давлат котиби Жон Керри.

АҚШ Давлат котиби Жон Керри.

АҚШ Давлат котиби Жон Керри Покистонни мамлакат ҳудудидаги экстремистик гуруҳлар уяларини йўқ қилишга чақирди. Керри бу гуруҳлар минтақада тинчлик ўрнатилишига тўсқинлик қилаётганини айтди.

Ҳиндистонга қилган ташрифининг иккинчи кунида Керри кейинги ойларда Покистон олға силжига бўлса-да, ўз ҳудудида яшириниб олган жангариларга қарши янада қаттиқроқ курашиши кераклигини таъкидлади.

Котиб “Покистон экстермистик фаолият билан шуғулланувчи ўз маҳаллий аҳолисига қарши қаттиқроқ курашиши кераклиги барчамизга аён”, деди. Покистонда фаолият юритувчи радикал гуруҳлар орасида Толибларга алоқадор Ҳаққоний тармоғи ҳамда Лашкари Тоййиба гуруҳлари бор.

“Улар [Покистон расмийлари] мамлакатдаги ёвуз ўйинчилар уяларини тозалаш учун биз билан ҳамкорлик қилишлари керак. Бу гуруҳлар нафақат Покистон ва Ҳиндистон ўртасидаги алоқларга, балки Афғонистонда тинчлик ва барқарорлик ўрнатишга қаратилган ҳаракатларимизга зиён келтирмоқда”, дея қўшимча қилди Керри.

“Тан олиш керак, покистонликлар ўз мамлакатларидаги терроризмдан оғир азият чекиб келади. Барчамиз бунинг қанчалик қийин эканлигини англаб етишимиз керак”.

АҚШ Покистон разведка агентлигини Ҳаққоний гуруҳи жангариларини қўллашда ҳамда улардан Ҳиндистоннинг Афғонистонда ўсиб бўраётган таъсирига қарши курашишда фойдаланишда айблаб келади. Покистон расмийлари эса буни рад этади.

Ҳозирда Покистон ҳукумати Ҳаққоний гуруҳи жангарилари яширинган Шимолий Вазиристон вилоятида ҳарбий амалиётларни ўтказмоқда.

XS
SM
MD
LG