Линклар

Бишкекдаги ҳужум ортидан Хитой Қирғизистон фуқароларига виза беришни тўхтатиб қўйди


Худкушлик ҳужуми ортидан Бишкекдаги Хитой элчихонаси қирғизистонлик фуқароларга виза беришни тўхтатиб қўйди.

1 сентябрь куни Қириғизистон Ташқи ишлар вазирлиги Хитойга бориш учун виза сўраган фуқаролар ўз паспортларини вазирлик офисидан қайтиб олишлари мумкинлигини билдирди.

Қирғизистон расмийлари тарқатган маълумотга кўра, 30 август куни автомашинага минган худкуш Хитой элчихонасининг ғарбий қисмидаги зирҳли дарвозани машинаси билан бузиб кириб, портлашни амалга оширган. Натижада ҳужумчи ҳалок бўлган, элчихонанинг уч маҳаллий ишчиси эса жароҳат олган.

Ҳам Қирғизистон, ҳам Хитой расмийлари ҳодисани террор ҳужуми ўлароқ баҳоламоқда.

Ҳужум учун масъулиятни ҳали ҳеч ким ўз бўйнига олгани йўқ.

31 август куни Хитой Ташқи ишлар вазирлиги Пекин ҳужум ортида турган “шахслар ва гуруҳлар ҳақида тезкорлик билан аниқ маълумот олиш учун Қирғизистон билан иш олиб боришини” билдирди.

XS
SM
MD
LG