Линклар

Муҳаммад Солиҳ президент Каримов соғлиги борасида ҳукуматдан изоҳ талаб қилди


"Эрк" демократик партияси раҳбари, Муҳаммад Солиҳ

"Эрк" демократик партияси раҳбари, Муҳаммад Солиҳ

Мухолифатдаги “Эрк” демократик партияси раҳбари ва Ўзбекистон халқ ҳаракати раиси Муҳаммад Солиҳ “Ислом Каримов қаерда?” номли сарлавҳа остида баёнот билан чиқиб, Ўзбекистон ҳукуматидан мамлакат президенти соғлиги борасида изоҳ беришни талаб қилди.

Муҳаммад Солиҳ талаби Ўзбекистон ҳукуматининг 78 ёшли Президент Каримовнинг соғлиги билан боғлиқ энг сўнгги маълумотларни жамоатчиликка ошкор этмаётгани манзарасида янгради.

"Агар сизларда халққа озгина ҳурмат бўлса ва жаҳон ҳамжамиятининг фикри билан заррача ҳисоблашсангиз, Президентнинг тириги ё ўлигини кўрсатинг", деб ёзади Муҳаммад Солиҳ.

Муҳаммад Солиҳ 1991 йилдаги илк президент сайловида Ислом Каримовнинг рақиби эди.

Озодлик Ушбу баёнотга изоҳ беришни сўраб, Муҳаммад Солиҳга боғланди.


Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG