Линклар

Тошкентдан Андижонга поезд 5 сентябрдан мунтазам қатнай бошлайди


"Ангрен-Поп" темир йўл туннели.

"Ангрен-Поп" темир йўл туннели.

“Тошкент-Андижон-Тошкент” йўналишидаги поезд Қамчиқ довони орқали 5 сентябрдан бошлаб ҳар куни мунтазам қатнай бошлайди.

"Ўзбекистон темир йўллари" ширкатининг маълум қилишича, Тошкентдан Андижонгача бўлган масофани поезд олти соатда босиб ўтади. Поезд Поп, Қўқон ва Марғилон станцияларида тўхтайди.

Поезд Тошкентдан 8дан 5 дақиқа ўтганда йўлга чиқиб, Андижонга 14дан 5 дақиқа ўтганда етиб келади. Андижондан 15дан 25 дақиқа ўтганда поезд Тошкентга қайтади ва манзилга 21дан 25дақиқа ўтганда етиб келади.

Мазкур йўналишдаги йўл ҳақи эконом классда 45 минг, бизнес классда 68 минг сўм ва VIP классда 130 минг сўмни ташкил қилади.

XS
SM
MD
LG